«ХХI АСР: ФАН ВА ТАЪЛИМ МАСАЛАЛАРИ»
Илмий электрон журнали талаблари
«ХХI АСР: ФАН ВА ТАЪЛИМ МАСАЛАЛАРИ» илмий журнали – иқтисодий, илмий-назарий ва амалий-услубий характердаги мақолалар чоп этиладиган электрон журнал
Журнал ўзбек, рус ва инглиз тилларида, бир йилда 4 марта институт расмий сайтида журналнинг расмий домени орқали янгиланиб эълон қилиб борилади.
- Журналда қуйидаги рукнлар бўйича мақолалар қабул қилинади:
- Иқтисод ва минтақашунослик
- Халқаро муносабатлар
- Тилшунослик
- Адабиётшунослик
- Адабий манбашунослик ва матншунослик
- Тарих ва манбашунослик
- Фалсафа ва маданият
- Педагогика ва методика
- Ахборот ва коммуникаиця технологиялари ўқув жараёнида
- Баркамол авлод тарбияси
- Тақризлар
- Илмий мақолаларга қўйиладиган талаблар:
- Илмий мазмунга эга бўлиши, тадқиқотнинг долзарблиги ва мақсади аниқ кўрсатилиши;
- Тушунарли ва равон баён этилиши;
- Аниқ илмий ва амалий тавсиялар тарзида хулосалар берилиши.
- Иқтибос (сноска)лар аниқ бўлиши, илмий аппарат белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ва ҳар бир саҳифа тагида жойлаштирилиши керак.
- Мақолаларнинг ҳажми жадваллар ва ҳ.к. билан бирга, 7-10 бет, материаллар А4 ўлчамда, 1 интервал, 12 кегель ҳамда Times New Roman шрифтида бўлиши керак. Таҳририятга электрон варианти ҳамда қоғоз нусхалари топширилади.
- Мақола матни олдида муаллиф ҳақидаги тўлиқ маълумотлар берилиши керак.
- Фамилия, исм, шариф
- Иш жойи (ОТМ, кафедра номи)
- Лавозими, илмий даража, унвон
- Телефон рақамлари
- Мақола билан соҳа бўйича мутахассис олим томонидан берилган битта тақриз расмийлаштирилган ҳолда тақдим этилиши зарур.
- Мақола ҳақида қисқача аннотация уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) ҳамда уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) таянч сўз ва иборалар бўлиши керак.
- Илмий ҳаёт рукнига шарқшунослик билан боғлиқ илмий анжуманлар, давра суҳбатлари, тадбирлар ҳақидаги материаллар 2 бетгача ҳажмда берилади.
- Тақризлар 5 бетгача ҳажмда бўлиши мумкин.
- Талабларга жавоб бермайдиган, паст савияда ёзилган ва мақоладаги маълумотлар эскирган бўлса, муаллифларга қайтариб берилмайди.
Мақолалар Таҳрир кенгаши раиси муовини, ТошДШИ кафедра мудири Расулов Тўлқин Сатторовичга топширилиши керак.
Ойбек биноси, 6-қават 606-хона.
+998909958141, This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.