Мақолаларни тақдим этиш шартлари
1. Илмий мақолалар мавзуси “XXI аср: фан ва таълим масалалари ” илмий электрон журналининг “Бўлимлар” номли рукнида келтирилган йўналишларнинг бирортасига мос келиши шарт.
2. Мақола электрон вариантда ва қоғоз шаклида топширилиб муаллиф томонидан имзоланган бўлиши керак. Мақола матн шрифтининг размери 14 га тенг бўлиб, ҳажми 1 интервалда, Times New Roman шрифтда, 6-10 бет бўлиши керак. Бетнинг ҳар томонидан 2 см. иборат масофа қолдирилади.
3. Мақолалар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.
4. Мақолада кўтарилаётган муаммо аниқ ўрганилган, мавзу назарий-методологик ва услубий жиҳатдан пухта бўлиши керак; кўрсатилаётган манбаларнинг ишончлилиги асосланган бўлиши лозим. Қўйилган масалани ечишга муаллиф ёндашуви, олинган асосий натижалар, хулоса ва таклифлар ихчам, тушунарли қилиб баён этилиши зарур.
5. Олимлар фикри ва Президент асарларига мурожат қилиниши ҳамда шахсий фикр бўлиши керак.
6. Мақолада албатта жадвал (чизма ёки расм)лар манбалари аниқ кўрсатилиши керак. Қисқартма сўзларга изоҳ берилиши керак (интернет манбалар бундан мустасно).
7. Мақола ёзилган тилда таянч сўз ва иборалар берилиши шарт.
8. Мақолаларнинг қисқача аннотацияси (5-6 қатор) мақола ёзилмаган тилларда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) берилади. Унда муаммонинг долзарблиги, уни ўрганиш усули ва олинган натижа аниқ ифодаланиши керак.
9. Ўзбек тилидаги ў, ғ, қ, ҳ каби ҳарфлар илмий мақола матнида гаплар таркибида тўлиқ ёзилиши шарт. Акс ҳолда илмий мақола таҳририят томонидан кўриб чиқилмайди.
10. Мақола тегишли фан йўналиши бўйича фан докторининг расмий тақризи билан бирга қабул қилинади. Шу билан бирга, таҳририят мақолани қўшимча равишда тақризга тақдим этиши ва ушбу тақриз натижалари асосида мақолани чоп этиш масаласи бўйича тегишли қарорга келиши мумкин.
11. Ҳаволалар мақола ичида [1] кўринишда бўлади ва мақола сўнгида барча ҳаволалар фойдаланилган адабиётлар кетма-кетлигида бўлиб, қайд қилинган бетлар аниқ кўрсатилиши керак:
Масалан: [1] Ismail Hassan. Teaching the Arabic Language: Problems in Languages or Speakers// The II International Conference «Methods of teaching oriental languages: Actual problems and trends» Abstracts. Methods of Teaching Arabic. – Moscow, May 14–15, 2014. [2] Расулов Т.С. Валюта муносабатлари назарияси. Ўқув қўлланма. – Т.: Фан ва технологиялар, 2014. 368 б.
12. Мақола биринчи бетининг юқори қисмида муаллиф тўғрисида маълумотлар кўрсатилиши керак (фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилиши, иш жойи ва лавозими, илмий даражаси ва унвони ва мулоқот телефонлари).
13. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар таҳририят томонидан кўриб чиқилмайди.
14. Келтирилган талаблар якуний эмас, баъзи мақолалар борасида Нашриёт қўшимча маълумот сўраш ҳуқуқини сақлайди.